Тест режимида

Янгиликлар

Жиззахда халқаро аҳамиятга эга “Тошкент-Термиз” М-39 автомобиль йўлининг 953 ҳамда 948 км.га шовқин чиқарувчи чизиқлар чизилди

Мазкур шовқин чиқарувчи чизиқлар нимаси билан аҳамиятли, қандай вазифани бажаради деган саволлар туғилиши табиий. Шу ўринда таъкидлаш жоизки, транспорт воситаси ушбу чизиқдан ўтаётганда шиналарнинг ишқаланиши натижасида чиқаётган овоз ҳайдовчининг хушёрлигини оширади. Бу эса узоқ масофага ҳаракатланаётган ҳайдовчиларнинг рулда ухлаб қолишларининг олдини олиш ва уларни сергак ҳолда ҳаракатланишига, турли нохуш йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олишда муҳим аҳамият касб этади.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати