Тест режимида

Янгиликлар

"Зарбдор ойлиги" ва "Йўл ҳаракати тарғиботи куни" доирасидаги тарғибот тадбири ташкил этилди

Мамлакатимиз бўйлаб ўтказилаётган “Зарбдор ойлиги”ва “Йўл ҳаракати тарғиботи куни” муносабати билан Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ ходимлари ҳамда Бош бошқарма ҳузуридаги “Автоҳамроҳ” журналининг ижодий жамоаси пойтахтимизнинг Сергели туманида қуриб фойдаланишга топширилган “Сергели ўқув спорт техника клуби” нинг очилиш маъросимида бўлишди. Дастлаб тадбир бошидан унга ташриф буюрган велоспорт билан шуғулланивчи ёшларга ДЙҲХХ ходимлари автомобиль йўлларида велосипедда ҳаракатланаётганда эътибор қилиниши лозим бўлган жиҳатлар, ҳаракат қоидалари, йўл белгилари талабларига риоя этилиши лозимлиги борасида керакли тавсияларни беришди.

Айниқса, ўқув клуби ҳовлисида ясатилган “Кичик шаҳарча”нинг каттакон макети йиғилганларда катта таъсурот қолдирди. Унда марказлашган шаҳар кўчалари, чорраҳа, темирйўл кесишмаси ҳаттоки йўл ўтказгич кўприклар ҳам акс этган бўлиб, аҳамиятлиси унда автомобиль йўлларида учрайдиган деярли барча йўл белгилари ҳам ўрнатилган. Шу ернинг ўзида ДЙҲХХ ходимлари томонидан ўтказилган дарслар, ўқувчиларнинг йўлларда хавфсиз ҳаракатланишга доир билимларини янада яхшироқ мустаҳкамлаш олишлари учун замин яратди. Ўз ўрнида мутасаддилар келгусида ҳам соҳа ходимлари иштирокидаги бу киби дарсларни доимий равишда ташкил қилиб бориш тўғрисида келишиб олишди. 

Тадбирда сўзга чиққанлар ёшларни ҳайдовчиликка тайёрлашда энг замонавий технологиялар, ўқув дастурларидан фойдаланиш лозимлиги, назарий ва амалий машғулотларни ҳамоҳангликда ташкил этиб, бўлажак ҳайдовчиларга ҳаракат қоидаларини пухта ўргатиш, автомобиль йўлларида содир бўлган автоҳалокатларнинг нечоғлик оғир оқибатларга олиб келиши мумкинлигини англатиш лозимлиги ҳақида фикр билдиришди.

Шундан сўнг ДЙҲХХ нинг хизмат автомашиналари кузатуви асосида спортчи ёшдар иштирокидаги “Веломарафон” ташкил этилди. Туманнинг бир неча кўчалари бўйлаб ҳаракатланиб, ўз маҳоратларини намойиш этган спортчилар тадбир сўнгида ҳомийлар томонидан муносиб тақдирланишди.

“Зарбдор ойлиги” доирасидаги тарғибот тадбирлари республикамиз бўйлаб давом этмоқда.

Ўзбекитон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати