Тест режимида

Янгиликлар

Тошкент вилоятида аҳоли яшаш жойларига замонавий тунги ёритиш чироқлари ўрнатилмоқда

Тошкент вилояти ҳудудидан ўтган М 39 автомобиль йўлининг аҳоли яшаш жойларига замонавий тунги ёритиш чироқлари ўрнатилмоқда. Йўл-транспорт ҳодисалари таҳлили сўнги вақтларда вилоят ҳудудидаги автоҳалокатлар асосан тунги вақтларда содир бўлаётганини кўрсатмоқда. Етарлича кўринмаслик шароитида ҳайдовчини уйқу босиши оқибатида у ҳушёрликни йўқотиб рулда ухлаб қолиш ҳолатлари кўп учрайди. Бу эса мудҳиш йўл-транспорт ҳодисаларининг юзага келишига сабаб бўлиши табиий. Вилоят ҳудуди бўйлаб бу турдаги ёритиш чироқлариннг ўрнатилиши содир бўлиши мумкин бўлган автоҳалокатларнинг олдини олишига умид билдирамиз.