Тест режимида

Янгиликлар

Текширувлар мобайнида ёнида гиёҳванд модда олиб юрган шахслар аниқланиши давом этмоқда

Йўллардаги текширувлар давомида:

- 2022 йил 14 январь куни соат 21:05 ларда, Янгиҳаёт туманида жойлашган “А.Турбанов” ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари Р.Гафуров ва Н.Икромовлар томонидан, Тошкент вилоятидан пойтахтга кириб келаётган "Matiz" русумли автомобиль тўхтатилиб, холис ва гувоҳлар иштирокида текширилганида, ҳайдовчи, 1992 йилда туғилган А.А.нинг ёнидан целлофанга ўралган, жигар рангли, ўткир ҳидли, сақичсимон модда топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро А.А. ва аниқланган модда Янгихаёт тумани ИИО ФМБга топширилган.

- 2022 йил 14 январь куни соат 22:30 ларда, Бектемир туманида жойлашган “Бектемир” ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари Ш.Холназаров ва И.Джумабоевлар томонидан, Тошкент вилоятидан пойтахтга кириб келаётган "Malibu" русумли автомобиль тўхтатилиб, холис ва гувоҳлар иштирокида текширилганида, йўловчиси, 1999 йилда туғилган Қ.А.нинг чўнтагидаги сигарета қутиси ичидан, қоғозга ўралган, яшил рангли, ўткир ҳидли, қуритилган ўсимлик моддаси топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро Қ.А. ва аниқланган модда Бектемир тумани ИИО ФМБга топширилган.

- 2022 йил 14 январь куни соат 23:20 ларда, Юнусобод туманида жойлашган “Уч қаҳрамон” ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари А.Усмонов ва Х.Халиловлар томонидан, Тошкент вилоятидан пойтахтга кириб келаётган "Spark" русумли автомобиль тўхтатилиб, холис ва гувоҳлар иштирокида текширилганида, салонидан 3 дона жигар рангли, ўткир ҳидли, сақичсимон моддалар топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳайдовчи, 1981 йилда туғилган Р.К. ва аниқланган моддалар Юнусобод тумани ИИО ФМБга топширилган.

Текширувлар давом этмоқда.