Тест режимида

Янгиликлар

Текширувлар мобайнида ёнида гиёҳванд модда олиб юрган шахслар аниқланиши давом этмоқда

- Жорий йилнинг 11 октябрь куни соат 00:05 ларда, Тошкент шаҳар, Чилонзор туманида жойлашган "Эркин" ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими Ф.Саидахмедов томонидан Тошкент вилоятидан пойтахтга кириб келаётган "Spark" русумли автомобиль тўхтатилиб текширилганда, салонда бўлган йўловчи, 1979 йилда туғилган Х.В. турли хатти-ҳаракатлари билан ЙПХ ходимида шубха уйғотган. Холис ва гувоҳлар иштирокидаги текширув давомида йўловчи Х.В.нинг ёнидан, қоғоз парчасига ўралган, яшил рангли, ўткир ҳидли, нам ҳолдаги ўсимлик моддаси топилиб, белгиланган тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли хужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро Х.В. ва аниқланган модда Чилонзор тумани ИИО ФМБга топширилган.

- Жорий йилнинг 11 октябрь куни соат 00:05 ларда Тошкент шаҳар, Шайхонтохур туманига хизматга жалб этилган ЙПХ ходимлари А.Камалов ва Х.Хакимжоновлар томонидан Самарқанд дарвоза кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб келаётган "Spark" русумли автомобиль тўхтатилиб текширилганда ҳайдовчи, 1990 йилда туғилган Қ.А. турли хатти-ҳаракатлари билан ЙПХ ходимларида шубха уйғотган. Холис ва гувоҳлар иштирокидаги текширув давомида Қ.А.нинг ёнидан 1000 сўмлик пул купюрасига ўралган, жигар рангли, ўткир ҳидли, қуритилган ўсимлик моддаси топилиб, белгиланган тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли хужжатлар расмийлаштирилиб, ҳайдовчи Қ.А. ва аниқланган модда Шайхонтохур тумани ИИО ФМБга топширилган.