Тест режимида

Янгиликлар

Сурхондарё вилояти ИИБ ЙҲХБ томонидан сутканинг қоронғу вақтида ҳамда тонг маҳали узоқ йўлга кетаётган ҳайдовчиларга яҳна ичимлик ёки қаҳва тарқатилмоқда

Сўнги вақтларда ҳаво ҳароратининг кескин исиб кетиши натижасида ҳайдовчилар транспорт воситасини бошқариш вақтида толиқиб ЙТҲга учираш холатлари ошиб кетганлиги инобатга олиниб, Сурхондарё вилояти ИИБ ЙҲХБ томонидан сутканинг қоронғу вақтида ҳамда тонг маҳали вилоят ҳудудида, ҳалқаро ва давлат ахамиятига молик йўлларда ҳаракатланаётган автомашина ҳайдовчилари ҳамда йўловчилари учун хавфсиз жойлар танланиб, вақтинчалик кўчма “Қисқа муддат дам олиш жой”лари ташкил этилиб, олис манзиллар томон йўл олган ҳар бир ҳайдовчи ЙПХ инспекторлари томонидан тўхтатилиб чарчоқ аломатлари аниқланиб, уларга хушмуомалалик билан яҳна ичимлик ёки қаҳвага таклиф этилиб, бир муддат ҳордиқ чиқаргач йўлида давом этишлари учун кузатилмоқда.