Тест режимида

Янгиликлар

Шовқин чиқарувчи чизиқлар

Тошкент вилояти йўлларида шовқин чиқарувчи чизиқлар чизилаётганлиги ҳақида хабар берган эдик. 

Ушбу чизиқлар Наманган вилояти йўлларида ҳам чизилиши бошланди. 

Хўш бу чизиқлар нима учун чизилмоқда?

Бугунги кунда чарчоқ ҳолатида транспорт воситасини бошқариб, ўзи ва ўзгалар ҳаётини хавф остига қўйиб ҳаракатланаётган ҳайдовчилар кўплаб учрамоқда. Ушбу ҳайдовчилар томонидан турли кўринишдаги йўл-транспорт ҳодисалари ҳам содир бўлаётганлиги ҳеч кимга сир эмас. 

Тошкент вилоятида чизилгани каби Наманган вилояти йўлларида ҳам ҳайдовчиларни ҳушёрликка чақирувчи шовқин чиқарувчи термопласт йул чизиқлари чизилмоқда.

Йўлда ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчилар ушбу чизиқлар устидан ҳаракатланиб ўтган вақтида шовқин юзага келади ва чарчаган ҳайдовчи шовқинни эшитиб етарлича сергакланади.

Бу чизиқлар фақатгина йўл-транспорт ҳодисалари олдини олиш мақсадида чизилган бўлиб, синов тариқасида қўлланилмоқда.