Тест режимида

Янгиликлар

СЭОМ шифокори 22 нафар фуқарога транспорт воситасида эркин ҳаракатланиши учун соҳта маълумотнома берганлиги аниқланди

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг берган хабарига кўра, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Юнусобод тумани бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган.

Унда туман Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази бош шифокори Республика махсус комиссиясининг йиғилиш баёнига зид равишда 22 нафар фуқаронинг автотранспорт воситасига Республикада эълон қилинган карантин вақтида эркин ҳаракатланиш учун сохта маълумотнома тайёрлаб, махсус рухсатнома расмийлаштириб берганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 209-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.