Тест режимида

Янгиликлар

Пойтахт кўчаларидаги рейдлар давомида айрим ҳайдовчи ва йўловчилар ёнидан гиёҳвандлик ҳамда психотроп воситалар топилмоқда

Пойтахт кўчаларидаги текширувлар давомида:

- Жорий йилнинг 16 октябрь куни соат 12:00 ларда, Бектемир туманида жойлашган "Бектемир" ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими И.Джумабоев томонидан "Ваз-2107" русумли автомобиль тўхтатилиб текширилганда, ҳайдовчи 1987 йилда туғилган Э.Т. кўриниши ва турли хатти-ҳаракатлари билан ходимда шубха уйғотган. Холис ва гувоҳлар иштирокидаги текширувлар давомида ҳайдовчи Э.Т.нинг чўнтагидан 1000 сўмлик пул купюрасига ўралган, жигар рангли, ўткир ҳидли, қуритилган ўсимлик моддаси топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро Э.Т. ва топилган модда Бектемир тумани ИИО ФМБга топширилган.

- Жорий йилнинг 16 октябрь куни соат 15:20 ларда, Бектемир тумани ҳудудида жойлашган “Шарқ” ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари А.Пўлатов, М.Шарипов ва Б.Нугмоновлар томонидан Тошкент вилоятидан Тошкент шаҳрига кириб келаётган, "Lacetti" русумли автомобиль тўхтатилиб текширилганда салонда бўлган йўловчи, 1992 йилда туғилган Д.А. турли хатти-ҳаракатлари билан ЙПХ ходимларида шубха уйғотган. Холис ва гувоҳлар иштирокидаги текширув давомида Д.А.нинг телефон ғилофи орқасидан жигар рангли, ўткир ҳидли, сақичсимон модда топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро Д.А. ва топилган модда Бектемир тумани ИИО ФМБга топширилган.

- Жорий йилнинг 17 октябрь куни соат 00:15 ларда Яккасарой туманида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими Ш.Эшболтаев томонидан "Шота Руставели" кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб келаётган "Lacetti" русмли автомобиль тўхтатилиб текширилганда ҳайдовчи, 1997 йилда туғилган А.И. турли хатти-ҳаракатлари билан ходимда шубха уйғотган. Холис ва гувоҳлар иштирокидаги текширув давомида ҳайдовчи А.И.нинг ёнидан 1 дона "Регапен" номли психотроп дори воситаси топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли хужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро А.И. ва аниқланган модда Яккасарой тумани ИИО ФМБга топширилган.