Тест режимида

Янгиликлар

Пойтахтга киришда тўхтатилган юк автомобиль юкхонасида кўп миқдорда пиротехника воситалари аниқланди

Жорий йилнинг 30 апрель куни соат 19:15ларда, Тошкент шаҳар, Янгиҳаёт тумани ҳудудида жойлашган "А.Турбанов" ЙПХ масканида хизмат олиб борган ЙПХ ходимлари Т.Тожибоев, Б.Оққулов ҳамда Ғ.Ғофуровлар томонидан Тошкент вилоятидан пойтахт ҳудудига кириб келаётган, ҳайдовчи, 1993 йилда туғилган Н.М. бошқарувидаги "Isuzu" русумли автомобиль тўхтатилиб текширилганда, юкхонасида 47 дона катта қутиларда, ичида тахминий сони 6000 минг дона бўлган пиротехника воситалари олиб кетилаётганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, аниқланган воситалар ва ҳайдовчи туман ИИО ФМБга топширилган.