Тест режимида

Янгиликлар

Қоидани бузган ҳайдовчига тегишли чора кўрилган

Ижтимоий тармоқда "Фарғонада тўхташ мумкин бўлмаган жойда ЙПХ автомобили тўхтаб турибди" сарлавҳаси остидаги видеолавҳа тарқалди.

❗️Видеолавҳа Фарғона вилояти ИИБ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан ўрганилиб, қоидани четлаб ўтган "Ласетти" русумли, давлат рақам белгиси 40 198 VSF бўлган автомобиль ҳайдовчисига нисбатан ўрнатилган тартибда чора кўрилган.

Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга амал қилишларини сўраймиз.