Тест режимида

Янгиликлар

Ноқулай об-ҳаво шароитида эҳтиёт бўлинг

Республикамиз ҳудудида об-ҳаво шароити ўзгариб, қор ёғиб, автомобиль йўлларида музламалар ва ҳайдовчилар учун бир қатор ноқулайликлар юзага келаётганлиги кузатилмоқда.

Ҳудудий ЙҲХБ ва йўлга масъул ходимлар томонидан йўлни қордан тозалаш ишлари махсус техникалар ёрдамида амалга оширилиб, музламалар ҳосил бўлишини олдини олиш мақсадида йўлга қум-туз аралашмаси сепилмоқда.

Барча ҳайдовчилардан:

✅ қоидаларга амал қилиб, оралиқ масофани сақлаган ҳолда ҳаракатланишларини;

✅ газ ва тормоз тепкисини кескин босмасликларини;

✅ пиёдаларга эътиборли бўлишларини, пиёдалар эса йўлни белгиланмаган жойидан кесиб ўтмасликларини, эҳтиёткор бўлишларини сўраб қоламиз.

❗️ Ўзингизни асранг.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати