Тест режимида

Янгиликлар

"Ниқобсиз, бодикамерасиз ГАИ ходими" сарлавҳаси остида тарқалган видеолавҳа юзасидан маълумот

Жорий йилнинг 24 июль куни соат 21:00 ларда, Навоий вилояти, Зарафшон шаҳрига кириш жойида жойлашган "Зарафшон" мунтазам ЙПХ масканида хизмат олиб борган ЙПХ ходими Ж.Жўраев томонидан "Газ-53" русумли юк автомобили тўхтатилган. Текширув давомида ҳайдовчининг ҳайдовчилик гувоҳномасида тиркамаси бўлган мазкур юк автомобилини бошқариш учун тегишли тоифа кўрсатилмаганлиги боис баённома тузилиб, автомобиль жарима майдонига жойлаштирилган.

Ҳайдовчи томонидан эътироз бўлган вақтда ҳолатга ЙПХ ходими А.Худойбердиев аралашган. Видеолавҳада ЙПХ ходими А.Худойбердиевнинг бодикамера мосламаси ва тиббий ниқоби йўқлиги акс этган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Навоий вилояти ИИБ ЙҲХБ томонидан хизмат текшируви ўтказилмоқда.