Тест режимида

Янгиликлар

"Nexia" автомобилига бошқа транспортнинг давлат рақам белгисини ўрнатиб ҳаракатланиб юрган ҳайдовчига чора кўрилди

2022 йил 12 январь куни соат 14:00 ларда, Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Бунёдкор кўчасида "Nexia" русумли, 20V417CA давлат рақам белгили автомобиль ҳайдовчиси тўхтатилиб текширилганда, ушбу давлат рақам белгиси аслида "Ваз-2106" русумли автомобилга тегишли эканлиги, "Nexia"га тегишли бўлган 20Y239DA давлат рақам белгиси эса автомобиль юкхонасида турганлиги маълум бўлган. Ҳайдовчи, 1994 йилда туғилган И.Ў.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 125-моддаси (транспорт воситаларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш) тартибида баённома тузилиб, автомобиль вақтинча сақлаш учун жарима майдонига жойлаштирилган.

Барча ҳайдовчилардан қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз.