Тест режимида

Янгиликлар

Наманганда жойлашган ёзги оромгоҳда “Йўлларда бизни асранг!” шиори остида тадбир бўлиб ўтди

Тасдиқланган режага асосан, жорий йилнинг 20 июнь куни соат 14:00 да Наманган вилояти, Янгиқўрғон тумани, “Олмазор” МФЙ ҳудудида жойлашган “Камалак” болалар оромгоҳида “Йўлларда бизни асранг!” шиори остида тадбир бўлиб ўтди.

Болалар оромгоҳи жами 380 нафар болаларни дам олишига мўлжалланган бўлиб, ҳозирда 34 нафар Наманган вилоятидаги 26-сонли Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ҳам оромгоҳда дам олишмоқда.

Оромгоҳда 24 та тўгараклар, жумладан спорт тўгараги ҳамда фан тўгараклари мавжуд бўлиб, алоҳида эътиборга лойиқ бўлгани йўл ҳаракати қоидалари тўгараги ҳам фаолият юритмоқда.

Тадбир очилишида Ўзбекистон Республикаси давлат мадҳияси янгради, давлат байроғи кўтарилди, болаларни маънавий дам олишлари учун ижодий гуруҳлар чиқишлари намойиш этилди, шундан сўнг мусобақа бошланди.

Тадбирда бир гуруҳда 6 нафар болалардан иборат жами 2 та жамоа- Наманган вилояти, Мингбулоқ туманидаги 13-ДИМИнинг “Йўл посбони” ҳамда Норин туманидаги 34-умумтаълим мактабининг “Тарғибот” жамоалари ўзаро “Ёш автоинспектор”, “Велосипедда фигурали учиш”, “Йўл ҳаракати қоидаси билимдони” ҳамда “Сафда юриш” каби шартлар бўйича беллашдилар.

Болалар оромгохидаги жами 414 нафар болалар “Йўлларда бизни асранг!” шиори остидаги баннерлар, байроқчалар ҳамда шарлар билан мусобақа иштирокчиларини қўллаб қувватлаб турдилар.

Шартлар якунига кўра, “Йўл посбони” жамоаси 17 балл жамғариб, “Тарғибот” жамоаси эса 18 балл билан ғалабани қўлга киритди.

Тадбир якуни юзасидан мусобақа ғолиби ва ҳар иккала жамоа диплом, телевизор, эсдалик совғалар билан, шунингдек Наманган вилоятида мактаб ўқувчилари орасида йўл ҳаракати қоидаларини тарғиб қилишдаги хизматлари учун вилоят Халқ таълими бошқармаси ва болалар оромгохи рахбари ташаккурнома билан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари номидан тақдирландилар.

Бундан ташқари, тадбир якунида болалар огомгохидаги барча болалар ИИВ ЙҲХББ томонидан тайёрланган махсус совғалар ҳамда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари учун эса кийим-кечаклар совға сифатида тақдим этилди.