Тест режимида

Янгиликлар

М-39 автомобиль йўлида ёритиш чироқлари ўрнатилмоқда

Тошкент вилоятидаги автомобиль йўлларида йил бошидан буён содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаларининг 209 таси ёки 48 фоизи куннинг қоронғу вақтида содир бўлган.

Жумладан куннинг қоронғу вақтида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаларининг 141 таси ёки 32,3 % кеч соат 19:00 дан тунги 24:00 гача, айни транспорт воситалари серқатновлиги ортган вақтга тўғри келади. Ҳодисаларнинг 68 таси ёки 15,6 % тунги соат 24:00 дан эрталабки 06:00 гача бўлган вақтда содир бўлган.

Тунги вақтдаги йўл-транспорт ҳодисаларининг 67 таси ёки 32,3 фоизи сунъий ёритилмаган йўлларда содир этилган.

Фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида вилоят ИИББ ЙҲХБ томонидан бир қанча амалий ишлар олиб борилмоқда.

Тошкент вилояти ИИББ йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ва ТҲАЙ УК 397-ЙТБ ходимлари томонидан М-39 "Тошкент-Термиз" халқаро автомобил йўлининг 838, 842, 845-км. (Янгийўл, Ислохат, Мирзо Улуғбек м.ф.й.лар)да пиёдалар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида сунъий ёритиш чироқлари ўрнатилмоқда.