Тест режимида

Янгиликлар

Югуриш марафони сабаб бугун Яккасаройда айрим кўчалар транспорт воситалри учун бир неча соатга ёпилади

Яккасарой туман ҳокимлиги Матбуот хизматининг хабарига кўра, "Ёшлар билан 100 кун", "Қадрият, урф-одат, анъана, маҳалла ва ёшлар" акцияси доирасида жорий йилнинг 2 март куни соат 16:00да 144-сонли умумий ўрта таълим мактабидан "Eko house" турар-жой мажмуасигача "Соғлом ҳаёт сари" югуриш марафони бўлиб ўтади.

Шу муносабат билан, жорий йилнинг 2 март куни соат 16:00дан 18:00га қадар Муқимий ва Нукус кўчалари "Соғлом ҳаёт сари" югуриш марафони тадбири сабаб транспорт воситалари учун вақтинчалик ёпилади.

Тирбандликларнинг олдини олиш учун ҳайдовчиларга айланма йўллар орқали ҳаракатланиш тавсия этилади.