Тест режимида

Янгиликлар

ЙПХ ходимлари томонидан текширувлар давомида

Пойтахт кўчаларидаги текширувлар давомида: 

- 2021 йил 24 сентябрь куни соат 06:40 ларда, Бектемир тумани ҳудудида жойлашган “Шарқ” ЙПХ масканида хизмат олиб  бораётган ЙПХ ходимлари М.Шарипов ва Б.Нугмоновлар томонидан Тошкент вилоятидан Тошкент шаҳрига кириб келаётган “Epica” русумли автомобиль тўхтатилиб текширилганда, ҳайдовчи, 1991 йилда туғилган М.М. кўриниши ва турли хатти-ҳаракатлари билан ходимларда шубха уйғотган. Холис ва гувоҳлар иштирокидаги текширувлар давомида фуқаро М.М.га тегишли бўлган уяли телефон ғилофи орқасидан, целлофанга солинган, жигар рангли, ўткир ҳидли, сақичсимон модда топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳайдовчи М.М. ва топилган модда Бектемир тумани ИИО ФМБга топширилган;

- 2021 йил 24 сентябрь куни соат 08:20 ларда, Бектемир тумани ҳудудида жойлашган “Шарқ” ЙПХ масканида хизмат олиб  бораётган ЙПХ ходимлари М.Тошбоев ва Ф.Джўраевлар томонидан Тошкент шаҳридан Тошкент вилоятига чиқиб кетаётган “Matiz” русумли автомобиль тўхтатилиб текширилганда, салонда бўлган йўловчи, 1977 йилда туғилган А.И. кўриниши ва турли хатти-ҳаракатлари билан ходимларда шубха уйғотган. Холис ва гувоҳлар иштирокидаги текширув давомида, фуқаро А.И.нинг ўнг оёғи пайпоғи ичидан, қоғоз парчасига ўралган, жигар рангли, ўткир ҳидли, қуритилган ўсимлик моддаси топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро А.И. ва топилган модда Бектемир тумани ИИО ФМБга топширилган;

- 2021 йил 24 сентябрь куни соат 12:45 ларда Юнусобод тумани ҳудудида жойлашган “Уч қаҳрамон” ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари А.Абдумавлонов ва С.Уринбоевлар томонидан, Тошкент вилоятидан Тошкент шаҳрига кириб келаётган, “Nexia” русумли автомобиль тўхтатилиб текширилганда, салонда бўлган йўловчи, 1991 йилда туғилган Д.Р. кўриниши ва турли хатти-ҳаракатлари билан ходимларда шубха уйғотган. Холис ва гувоҳлар иштирокидаги текширув давомида, фуқаро Д.Р.га тегишли бўлган пакет ичидан қоғоз парчасига ўралган, жигар рангли, ўткир ҳидли, қуритилган ўсимлик моддаси топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро Д.Р. ва топилган модда Юнусобод тумани ИИО ФМБга топширилган;

- 2021 йил 24 сентябрь куни соат 23:00 ларда Чилонзор тумани, Чўпон ота кўчасида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари С.Маҳамаджонов ва Х.Мирзаевлар томонидан “Nexia” русумли автомобиль тўхтатилиб, ҳайдовчи, 1993 йилда туғилган М.Т.нинг маълумотлари планшет ёрдамида махсус дастур орқали текширилганда, фуқаро М.Т. Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 277-моддаси, 2-қисми билан айбланиб, 2021 йил 9 июнь кунидан буён қидирувда эканлиги аниқланган.

Тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро М.Т. Учтепа тумани ИИО ФМБга топширилган;

- 2021 йил 25 сентябрь куни соат 00:10 ларда Яккасарой тумани, КХАЙ кўчасида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими И.Абдуллаев томонидан “Nexia” русумли автомобиль тўхтатилиб текширилганда, салонда бўлган йўловчи кўриниши ва турли хатти-ҳаракатлари билан ходимда шубха уйғотган. Холис ва гувоҳлар иштирокидаги текширув давомида йўловчи, 2000 йилда туғилган И.Г.нинг ёнидан целлофан пакетга солинган, жигар рангли, ўткир ҳидли, сақичсимон модда топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро И.Г. ва топилган модда Яккасарой тумани ИИО ФМБга топширилган.