Тест режимида

Янгиликлар

ЙПХ ходимлари саф кўригидан ўтказилди

Сурхондарё вилояти ИИБ ЙҲХБ масъуллари томонидан барча ЙПХО ЙПХ инспекторлари билан саф кўриги бўлиб ўтди. Ходимларнинг озодалиги, эпидемиологик шароитда ҳимоя воситаларидан доимий фойдаланишлари, хизмат автомашиналарининг техник ҳолати ва тозалиги, хизматни ўташ вақтида ва ундан ташқари ҳолларда ИИО ходими деган номга лойиқ ҳаракат қилишлари, фуқаролар билан хушмуомала ва самимий бўлишлари тушунтирилди. Бундан ташқари ходимларнинг соҳага оид билимларини ошириш мақсадида мунтазам равишда ўқув машғулотларини ўтказиш белгилаб олинди.