Тест режимида

Янгиликлар

ЙПХ фаолиятига қабул қилинган ёш ходимларнинг соҳага оид билим ва малакаси оширилмоқда

Бугун, 2022 йил 13 январь куни Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ йўл-патруль хизмати соҳасига қабул қилинган ёш ходимлар тизимдаги йўналишлар ва иш жараёнлари билан танишдилар.

Ходимлар Юнусобод туманида жойлашган 2-сонли Рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлимига ташриф буюриб, қизғин иш жараёнларини кузатишди ва бўлим ходимларининг фаолияти билан атрофлича танишдилар.

Шунингдек, ёш ходимлар Темурийлар тарихи давлат музейида бўлиб, буюк аждодларимиз ва уларнинг фаолияти ҳақидаги қизиқарли маълумотларга эга бўлдилар. Ушбу кичик саёҳатлар ходимларга ҳар томонлама маънавий озуқа бериш баробарида уларнинг билим ва малакасини ошириш йўлида хизмат қилади.