Тест режимида

Янгиликлар

Йўловчи ЙПХ ходимига 600.000 сўм пора таклиф қилди

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизматининг хабарига кўра, жорий йилнинг 12 март куни соат 10:40ларда, Наманган вилояти ИИБ ЙҲХБ 2-сафарбар гуруҳи ЙПХ катта инспектори Тўрақўрғон тумани ҳудудида хизмат олиб бораётган вақтида, "Спарк" русумли автомобиль ҳайдовчиси “Йўл ҳаракати қоидалари”ни бузган ҳолда ҳаракатланганлиги боис тегишли тартибда маъмурий баённома расмийлаштириб, автомобилни жарима майдонига жойлаштирган.

Шундан сўнг, автомобилда бўлган йўловчи, ушбу автомашина унга тегишли эканлигини маълум қилиб, транспорт воситасини жарима майдонидан чиқариб бериш ва чора кўрмаслик эвазига 600.000 (олти юз минг) сўм пора таклиф қилган.

ЙПХ катта инспектори мазкур ҳолат юзасидан вилоят ИИБ бошлиғи номига билдирги орқали мурожаат қилиб, пора таклиф қилаётган фуқарога қонуний чора кўришликни сўраган.

Ходимнинг билдиргиси асосида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро жарима майдончаси олдида ЙПХ катта инспекторига 600.000 (олти юз минг) сўм пулларни пора тариқасида бераётган вақтида холислар иштирокида, ашёвий далил билан ушланган.

"Ушбу ҳолат юзасидан ИЖҚКД туман бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда." - дейилади хабарда.