Тест режимида

Янгиликлар

Йўлларда ЙПХ ходимлари томонидан текширувлар давомида

ЙПХ масканларида ҳамда йўллардаги текширувлар мобайнида:

- 2021 йил 18 октябрь куни соат 08:20 ларда, Бектемир тумани ҳудудида жойлашган “Шарқ” ЙПХ масканида хизмат олиб  бораётган ЙПХ ходимлари А.Пўлатов ва М.Шариповлар томонидан Тошкент вилоятидан Тошкент шаҳрига кириб келаётган, “Lacetti” русумли автомобиль тўхтатилиб текширилганда, салонда бўлган йўловчи, 1975 йилда туғилган Ф.Ш. кўриниши ва турли хатти-ҳаракатлари билан ходимларда шубха уйғотган. Холис ва гувоҳлар иштирокидаги текширув давомида фуқаро Ф.Ш.нинг чўнтагидан, целлофан парчасига ўралган, жигар рангли, ўткир ҳидли, сақичсимон модда топилган.

Ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро Ф.Ш. ва топилган модда Бектемир тумани ИИО ФМБга топширилган.

- 2021 йил 18 октябрь куни соат 09:50 ларда, Бектемир тумани ҳудудида жойлашган “Шарқ” ЙПХ масканида хизмат олиб  бораётган ЙПХ ходими М.Шарипов томонидан Тошкент вилоятидан Тошкент шаҳрига кириб келаётган “Nexia” русумли автомобиль тўхтатилиб текширилганда, салонда бўлган йўловчи, 2001 йилда туғилган М.К. кўринишидан ходимда шубха уйғотган. Холис ва гувоҳлар иштирокидаги текширув давомида фуқаро М.К.нинг чўнтагидан, 1000 сўмлик пул купюрасига ўралган, яшил рангли, ўткир ҳидли, қуритилган ўсимлик моддаси топилган.

Ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро М.К. ва топилган модда Бектемир тумани ИИО ФМБга топширилган.

- 2021 йил 18 октябрь куни соат 06:00 ларда Янгиҳаёт тумани ҳудудида жойлашган “Сирғали” блок-постида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими О.Абдиримов томонидан Тошкент вилоятидан Тошкент шаҳрига кириб келаётган, “Matiz” русумли автомобиль тўхтатилиб текширилганда, салонда бўлган йўловчи, 1984 йилда туғилган Б.И. кўриниши ва турли хатти-ҳаракатлари билан ходимда шубха уйғотган. Холис ва гувоҳлар иштирокидаги текширув давомида фуқаро Б.И.нинг ёнидан, 5000 сўмлик пул купюрасига ўралган, жигар рангли, ўткир ҳидли модда топилган.

Ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро Б.И. ва топилган модда Янгиҳаёт тумани ИИО ФМБга топширилган.

- 2021 йил 19 октябрь куни соат 00:20 ларда Юнусобод тумани, Амир Темур кўчасида ЙПХ ходими В.Муротов томонидан “Lacetti” русумли автомобиль тўхтатилиб текширилганда, салонда бўлган йўловчи, 1995 йилда туғилган М.М. турли хатти-ҳаракатлари билан ходимда шубха уйғотган. Холис ва гувоҳлар иштирокидаги текширув мобайнида фуқаро М.М.нинг ёнидан, 1000 сўмлик пул купюрасига ўралган, жигар рангли, ўткир ҳидли, қуритилган ўсимлик моддаси топилган.

Ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро М.М. ва топилган модда Юнусобод тумани ИИО ФМБга топширилган.

Йўлларда текширувлар давом этмоқда.