Тест режимида

Янгиликлар

Якшанба куни спорт мусобақаси билан янада мороқли ўтди

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББнинг  2020 йил 12 октябрь кунидаги кўрсатмаси ва Хоразм вилояти ИИБ ЙҲХБ бошлиғининг буйруғига асосан жорий йилнинг 18 октябрь куни вилоят ИИБ ЙҲХБ ва унинг қуйи тизимларида хизмат қилаётган ходимлари ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва жисмоний тайёргарлигини ошириш мақсадида спортнинг "Стол тенниси" тури бўйича Хоразм вилояти Урганч шаҳридаги “Ёшлик спорт мажмуасида” мусобақа ўтказилди. Ушбу мусобақа натижаларига кўра  III-ўринни вилоят ИИБ ЙҲХБ РЎ ва ИОБ катта инспектори катта сержант Б.Қурбанов, II-ўринни вилоят ИИБ ЙҲХБ БЙПХО командирининг ТИБ ўринбосари капитан Ф.Сапаров, I-ўринни вилоят ИИБ ЙҲХБ Матбуот гуруҳи кичик инспектори сафдор А.Атабаевлар эгаллашди. Шунингдек, ушбу мусобақада "Энг фаол иштирокчи" сифатида вилоят ИИБ ЙҲХБ БЙПХО 1-сафарбар гуруҳи ЙПХ катта инспектори кичик сержант С.Янгибаев деб топилди. Ушбу мусобақада фахрли ўрин эгаллаган ходимларга вилоят ИИБ ЙҲХБ томонидан қимматбаҳо совғалар ҳамда 3-ўринга 1 миллион сўм, 2-ўринга 2-миллион сўм ва 1-ўринни эгаллаган ходим 3 миллион сўм пул мукофоти билан тақдирландилар. Келгусида спортнинг барча турлари бўйича ҳам ишлар жадаллаштирилган бўлиб белгиланган режа бўйича мусобақалар ташкиллаштирилиб борилиши белгилаб олинди