Тест режимида

Янгиликлар

Ижтимоий тармоқда "Тез ёрдам автомобилида оғир касал бор эди..." сарлавҳаси остида тарқалган видео лавҳа юзасидан маълумот

Жорий йилнинг 10 март куни ижтимоий тармоқда "Тез ёрдам автомобилида оғир касал бор эди..." сарлавҳаси остидаги видео лавҳа тарқалди.

Ушбу ҳолат 2019 йилда Сурхондарё вилояти, Шеробод туманида содир бўлган бўлиб, "Дамас" русумли автомобиль ҳайдовчиси 3.27 "Тўхташ тақиқланган" белгисининг таъсир доирасида маълум муддат тўхтаб сўнгра ҳаракатланган вақтда, ЙПХ ходими томонидан тўхтатилган ва Йўл ҳаракати қоидаларининг 25-банди иккинчи хатбошиси (бошқа йўл ҳаракати қатнашчиларига нисбатан имтиёзга эга бўлишлари учун бундай транспорт воситаларида кўк ёки кўк ва қизил рангли ялт-ялт этувчи чироқ-маёқча ва махсус товушли ишора ёқилган бўлиши шарт) ҳақида ҳайдовчига эслатилган. Текширув давомида ҳайдовчининг меъёрий ҳужжатлари тўлиқ эмаслиги маълум бўлган.

Ижтимоий тармоқда ушбу тез тиббий ёрдам автомобилида оғир бемор борлиги айтилган. Видео лавҳада кўринганидек, автомобилда бемор йўловчи бўлмаган. Сурхондарё вилояти ИИБ ЙҲХБ томонидан олиб борилган суриштирув ишлари давомида ҳам автомобилда бемор йўловчи бўлмаганлиги ўз тасдиғини топган.  

Барча норасмий саҳифа эгаларидан ҳар қандай ҳолатга тўлиқ ойдинлик киритмасдан, асоссиз изоҳлар бериб ўз саҳифаларида тарқатмасликларини сўраймиз.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати