Тест режимида

Янгиликлар

Ижтимоий тармоқда тарқалган видео ўрганилиб, қоидабузарлар жазоланди

Ижтимоий тармоқда қора рангли, “Lacetti” русумли икки транспорт воситаларининг ҳайдовчилари йўл ҳаракати қоидаларини қўпол тарзда бузиб ҳаракатланиб юрганлиги акс этган видео тарқалди ва кенг жамоатчилик муҳокамаларига сабаб бўлди.

Видеода акс этган ҳолат Фарғона вилояти ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан ўрганилиб, “Lacetti” русумли, 40 T007TA давлат рақам белгили автомобиль ҳайдовчиси, Қўқон шаҳрида яшовчи, 1997 йилда туғилган Р.Р. ва 40 E234NA давлат рақам белгили яна бир "Lacetti" русумли автомобиль ҳайдовчиси, Қўқон шаҳрида яшовчи, 2000 йилда туғилган М.С. эканлиги аниқланди.

“Lacetti” русумли 40 T007TA давлат рақам белгили автомобиль ҳайдовчиси Р.Р.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 126-моддаси 2-қисми тартибида, 40 E234NA давлат рақам белгили “Lacetti” русумли автомобиль ҳайдовчиси М.С.га нисбатан эса Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 128⁵-моддаси 2-қисми тартибида маъмурий баённома расмийлаштирилди.

Барча ҳайдовчилардан йўлларда қоидаларга риоя қилишларини, йўл — ўйин майдони эмаслигини унутмасликларини сўраймиз.