Тест режимида

Янгиликлар

Ижтимоий тармоқда тарқалган қоидабузарлик ҳолати бўйича тегишли чора кўрилган

Ижтимоий тармоқда, қора рангли, “Lacetti” русумли икки транспорт воситаларининг ҳайдовчилари йўл ҳаракати қоидаларини қўпол тарзда бузиб ҳаракатланиб юрганлиги акс этган видео тарқалмоқда.

Видеода акс этган ҳолат 2021 йил 19 октябрь куни Фарғона вилояти ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан ўрганилиб, “Lacetti” русумли, 40 T007TA давлат рақам белгили автомобиль ҳайдовчиси, Қўқон шаҳрида яшовчи, 1997 йилда туғилган Р.Р. ва 40 E234NA давлат рақам белгили яна бир "Lacetti" русумли автомобиль ҳайдовчиси, Қўқон шаҳрида яшовчи, 2000 йилда туғилган М.С. эканлиги аниқланган.

“Lacetti” русумли 40 T007TA давлат рақам белгили автомобиль ҳайдовчиси Р.Р.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 126-моддаси 2-қисми тартибида, 40 E234NA давлат рақам белгили “Lacetti” русумли автомобиль ҳайдовчиси М.С.га нисбатан эса Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 128⁵-моддаси 2-қисми тартибида маъмурий баённома расмийлаштирилган.