Тест режимида

Янгиликлар

Ижтимоий тармоқда тарқалган, ҳаракат вақтида "Спарк" автомобили ойнасидан чиқиб саломатлигини хавфга қўйган йўловчига чора кўрилди

Ижтимоий тармоқда "Бизнинг фотографлар олдида голливуд каскадёрлари ҳижолат" изоҳи билан видео тарқалиб кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.

Видеода йўловчи ўз саломатлигини хавф остига қўйган ҳолда ҳаракат вақтида "Спарк" русумли автомобиль салонидан чиқиб олганлиги акс этган.

Видео Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан ўрганилганда, ушбу ҳолат 2021 йил 5 октябрь куни соат 16:30 ларда, Янгиҳаёт тумани ҳудудида содир бўлганлиги аниқланди. Йўловчи сифатида қоидани бузган, 1999 йилда туғилган М.М.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 138-моддаси тўртинчи қисми тартибида баённома расмийлаштирилди.

Операторлик фаолияти билан шуғулланувчи фуқаролардан энг аввало ўз саломатликларини хавф остига қўймасликларини, қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз.