Тест режимида

Янгиликлар

Ижтимоий тармоқда "Шаҳрисабзда ГАИ ходими одам уриб юборди" сарлавҳаси остида тарқалган видео лавҳа юзасидан маълумот

Жорий йилнинг 28 январь куни ижтимоий тармоқда "Шаҳрисабзда ГАИ ходими одам уриб юборди" сарлавҳаси остидаги видео лавҳа тарқалди.
Видео лавҳа ўрганилганда, жорий йилнинг 27 январь куни белгиланган тақсимот асосида Қашқадарё вилояти, Шаҳрисабз тумани, Чоршанбе қўрғончаси ҳудудида туман ИИБ ЙҲХБ ходимлари Э.Қўзиев ва М.Дониёровлар хизмати давомида, автомобиль йўлида ўрнатилган 3.27. “Тўхташ тақиқланган” йўл белгиси таъсир доирасида тўхтаб турган бир-неча ҳайдовчилар бошқарувидаги транспорт воситаларини планшет ёрдамида суратга олиб, қоидабузарлик учун тегишли тартибда чора кўрилган.
Ушбу автомобиллар ҳайдовчилари томонидан кўрилган чорага эътироз билдирилиб, атрофдаги бошқа ҳайдовчилар ҳам тўпланишига олиб келган.

Фуқаролар томонидан олинган видео тасвирга “Шаҳрисабзда ГАИ ходими одам уриб юборди” сарлавҳаси нотўғри берилиб, норасмий саҳифаларда асоссиз тарқатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қашқадарё вилояти ИИБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати