Тест режимида

Янгиликлар

Ижтимоий тармоқда "Кунига 50 та баённома ёзадиган ГАИ" сарлавҳаси остида тарқалган видео лавҳа юзасидан маълумот

2021 йил 16 июнь куни ижтимоий тармоқда "Кунига 50 та баённома ёзадиган ГАИ" сарлавҳаси остидаги видео лавҳа тарқалди.

Видео лавҳа ўрганилганда, 2021 йил 14 июнь куни Тошкент вилояти, Ангрен шаҳар ИИБ ЙҲХБ ЙПХ ходими Ш.Сафаров Ангрен шаҳар, Ибн Сино кўчасида "Lada Largus" русумли автомобиль ҳайдовчисини хавфсизлик камаридан фойдаланмаганлиги боис тўхтатган ва унга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирган. Видео лавҳада ҳайдовчининг талабига кўра ЙПХ ходими томонидан кўрсатилган дислокация кўчирмасининг муддати 2020 йил қилиб белгиланганлиги айтилган. Шунингдек, ҳайдовчи телефонда мулоқот қилган бўлим бошлиғи С.Абдурасулов ЙПХ ходими хавфсизлик камари бўйича кунига 50 та баённома ёзиши кераклигини таъкидлаган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ масъуллари томонидан хизмат текшируви ўтказилмоқда.