Тест режимида

Янгиликлар

Ижтимоий тармоқда "ЙПХ ходими хайдовчига ҳақоратли ишора кўрсатди” сарлавҳаси остида тарқалган видео лавҳа юзасидан маълумот

2020 йил апрель ойида Тошкент шаҳар Юнусобод тумани Янги шаҳар, А.Дониш кўчаларида жойлашган деҳқон бозори олдида "Спарк" русумли автомашина ҳайдовчиси йўл қатнов қисмининг иккинчи қаторида тўхтаб турганлиги учун ЙПХ ходими Й.Абдуллаев томонидан бир неча бор огоҳлантирган. Ҳайдовчи шунга қарамасдан қоидабузарликни давом эттирганлиги учун ЙПХ ходими планшет ёрдамида автомашинани суратга олган. Шундан сўнг ҳайдовчи ҳолатга эътироз билдириб видео тасвирга олишни бошлаган.

Мазкур ҳолат юзасидан ҳозирда ходимнинг ҳатти-ҳаракати бўйича Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан хизмат текшируви ўтказилмоқда.