Тест режимида

Янгиликлар

Ижтимоий тармоқда “ГАИ акамиздан авто-трюкни додаси!” сарлавҳаси остида тарқалган видео лавҳа юзасидан маълумот

Жорий йилнинг 21 август куни ижтимоий тармоқда “ГАИ акамиздан авто-трюкни додаси!” сарлавҳаси остидаги видео лавҳа тарқалди.

Видео лавҳада ЙПХ ходими хизмат автомашинасида турли манёврларни бажараётганлиги тасвирланган. Ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз:

Жорий йилнинг 15 август кунидан 5 сентябрь кунига қадар Фарғона вилояти, Қўқон шаҳрида “Халқаро умумармия ўйинлари-2020” доирасида “Йўл-патруль” кўрик танлови ўтказилиши режалаштирилган ва айни вақтларда ўтказилмоқда.

Ушбу мусобақада иштирок этиш учун ДЙҲХ хизматининг Тошкент шаҳри, Тошкент, Сирдарё, Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятларида хизмат олиб бораётган 25 нафар ходимлари ўзларига бириктирилган патруль автомашиналари билан 19 август куни Фарғона вилоятига етиб боришган.

Жорий йилнинг 21 август куни ЙПХ ходими Р.Муҳаммедов “Ласетти” русумли, 01 783 VSC давлат рақам белгили транспорт воситасининг техник ҳолати, созлиги ва чидамлилигини текшириш мақсадида танлов олди машғулотлар олиб бораётган вақтида, ушбу ҳолат атрофда томоша қилаётган қатнашчилар ва фуқаролар томонидан тасвирга олиниб, ижтимоий тармоқларга тарқатилган.

Фуқаролардан ушбу ҳолатни тўғри тушунишларини сўраб, ходимларимизга нуфузли халқаро танловда омад ёр бўлишини тилаб қоламиз.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати