Тест режимида

Янгиликлар

Ижтимоий тармоқда “ГАИ акаларимиздан алкотестерни инновацияси” сарлавҳаси остида тарқалган видео юзасидан маълумот

Жорий йилнинг 10 сентябрь куни Жиззах шаҳри ҳудудида тунги хизматга жалб этилган ЙПХ инспекторлари томонидан маст ҳолда транспорт воситаси бошқараётган ҳайдовчиларни аниқлаш борасида рейд тадбирлари ўтказилаётган вақтда Жиззах шаҳар, Кимёгар маҳалласи, Сайилгоҳ кўчасида 5 нафар ЙПХ ходимлари томонидан “Кобальт” русумли транспорт воситаси тўхтатилган ва ҳайдовчининг спиртли ичимлик истеъмол қилган ёки қилмаганлигини аниқлаш мақсадида ЙПХ инспектори сафдор А.Шодмонқулов томонидан бир маротаба ишлатиладиган қоғоздан тайёрланган стакан кўрсатилган.

Ушбу ҳолат ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари томонидан ЙПХ ходимларида “Алкотестер” воситаларидан фойдаланилмаётганлиги кўплаб эътирозларга ва мунозараларга сабаб бўлган.
Мазкур ҳолат юзасидан ходимлар томонидан алкотестер воситасидан фойдаланмаганлиги учун барча ходимларга нисбатан кескин чоралар кўрилади.

Маълумот ўрнида, бугунги кунда Жиззах вилояти ИИБ ЙҲХБ 7 дона “Мета” русумли ва 6 дона “Alko Stop 8000S” русумли алкотестер воситалари билан таъминланган.

Ҳолат юзасидан Жиззах вилояти ИИБ ЙҲХБ маъсул ходимлари томонидан хизмат текшируви ўтказилмоқда.