Тест режимида

Янгиликлар

Ижтимоий тармоқда “Фарғона йўлидаги саводсиз ГАИ ходими” сарлавҳаси остида тарқалган видео лавҳа юзасидан маълумот

Жорий йилнинг 28 февраль куни ижтимоий тармоқда “Фарғона йўлидаги саводсиз ГАИ ходими” сарлавҳаси остидаги видео лавҳа тарқалди.

Видео лавҳа ўрганилганда, жорий йилнинг 27 февраль куни Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХ ходими С.Мадаминов Миробод тумани, Янги Қўйлиқ кўчасида хизмат олиб бораётган вақтида Қўйлиқ бозори томонидан Фарғона йўли кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб келиб, Янги Қўйлиқ кўчасига бурилган “Кобальт” русумли автомобиль ҳайдовчисини тўхтатган.

Ходим ва ҳайдовчи ўртасидаги ўзаро мулоқот ҳайдовчи томонидан видео тасвирга олиниб ижтимоий тармоқда тарқатилган.

Видео лавҳада, ЙПХ ходими хато ва камчиликларга йўл қўйганлиги ҳолати акс этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан хизмат текшируви ўтказилмоқда. Текширув хулосаси бўйича қўшимча маълумот берилади.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати