Тест режимида

Янгиликлар

Ижтимоий тармоқда "Қашқадарёда ЙПХ ходими ва ҳайдовчи ўртасида тортишув" сарлавҳаси остида тарқалган видео лавҳа юзасидан маълумот

Ижтимоий тармоқда "Қашқадарёда ЙПХ ходими ва ҳайдовчи ўртасида тортишув" сарлавҳаси остидаги видео лавҳа тарқалди.

Жорий йилнинг 19 июнь куни Қашқадарё вилояти ИИБ ЙҲХБ ходимлари А.Раджабов, Ж.Тангриев ва Ж.Раҳматуллаевлар "Autucon" қурилмаси билан Қарши шаҳрида хизмат олиб бораётган вақтда, белгиланган жаримани ўз вақтида тўламаган ҳайдовчи бошқарувидаги "Нексия" русумли автомобиль тўхтатилган.

Ҳайдовчига тўланмаган қарздорлиги мавжудлиги тушунтирилиб, автомобиль жарима майдончасига олиб борилиши айтилганда, ҳайдовчи К.Т. автомобилини махсус эвакуаторга ортилишига қарши эканлигини билдириб, ҳолатни видео тасвирга олган.

Ўз муддатида тўланмаган қарздорлик мавжудлиги сабаб ҳайдовчи бошқарувидаги автомобиль Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 291-моддаси тартибида жарима майдонига жойлаштирилган.

Ҳайдовчи К.Т. муддати ўтган жаримани тўлаб келгандан сўнг, транспорт воситасини жарима майдонидан олиб чиқиб кетган.