Тест режимида

Янгиликлар

Ижтимоий тармоқда “Қашқадарё гаиларидан навбатдаги” сарлавҳаси остида тарқалган видео лавҳа юзасидан муносабат

Қашқадарё вилояти ИИБ ЙҲХБ ЙПХ инспектори сержант Ж.Қосимов шу куни соат 23:00 ларда Қарши шаҳар Б.Шерқулов кўчасида хизмат олиб бораётган вақтида “Нексия-3” русумли транспорт воситаси ҳайдовчисини спиртли ичимлик истеъмол қилган ёки қилмаганлиги аниқлаш мақсадида тўхтатган.
Шунда ҳайдовчи шахсий уяли алоқа воситаси орқали ҳолатни тасвирга олиб сержант Ж.Қосимовдан дислокациясини тақдим этишини сўраганида сержант Ж.Қосимов дислокацияси йўқлигини айтган, ҳайдовчи хизмат гувохномасини тақдим этишини сўраган вақтда сержант Ж.Қосимов хизмат гувохномасини тақдим қилишини бироқ ҳайдовчини уни тасвирга олишга ҳаққи йўқлигини билдирган. Шундан сўнг, шу ерда хизмат олиб бораётган ЙПХ испектори сафдор Б.Шоғдоров келиб ҳайдовчига ўзини таништириб хизмат гувоҳномасини тақдим этган ва шу вақтда ҳайдовчидан уяли телефони олиб қўйилган.
Бу жараёнда ЙПХ инспекторлари хизмат вазифаларини бажаришда қатор камчиликларга йўл қўйгани акс этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қашқадарё вилояти ИИБ ЙҲХБ томонидан хизмат текшируви тайинланди. Текширув хулосаси бўйича қўшимча маълумот берилади.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати