Тест режимида

Янгиликлар

Ижтимоий тармоқда "Қарама-қарши юрган ҳайдовчига ЙПХ ходими жарима тузмади" сарлавҳаси остида тарқалган видео лавҳа юзасидан маълумот

Жорий йилнинг 9 март куни ижтимоий тармоқда "Қарама-қарши юрган ҳайдовчига ЙПХ ходими жарима тузмади" сарлавҳаси остидаги видео лавҳа тарқалди.
Видео лавҳада ЙПХ ходими Ф.Сайхаматов томонидан ҳайдовчи О.Машрапов бошқарувидаги автомобиль тўхтатилгани, ходим ҳайдовчига қоидабузарлик содир этганлигини айтгани, лекин, ҳайдовчига нисбатан ўрнатилган тартибда маъмурий баённома расмийлаштирмасдан йўлида давом этишига рухсат берганлиги ҳолати акс этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан хизмат текшируви ўтказилмоқда. Текширув давомида ҳолатга ойдинлик киритилиб, хулосаси бўйича қўшимча маълумот берилади.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати