Тест режимида

Янгиликлар

Ижтимоий тармоқда "Ҳайдовчи ЙПХ ходимига бўйсунмади" сарлавҳаси остида тарқалган видео лавҳа юзасидан маълумот

Жорий йилнинг 1 июнь куни соат 18:50ларда Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Бешёғоч кўчасида хизмат олиб борган ЙПХ ходими А.Ражабов томонидан "EQUINOX" русумли, 01Т600АА давлат рақам белгили автомобиль ҳайдовчисига жезль ва хуштак орқали ишора кўрсатилишига қарамасдан ҳайдовчи қонуний талабга бўйсунмаган ва ҳаракатини давом эттирган.

Мазкур ҳолат юзасидан ЙПХ ходими билдирги орқали ЙҲХБ бошлиғига маълум қилиб, ишорага бўйсунмай ҳаракатланган ҳайдовчига қонуний чора кўрилишини сўраган.

Масъул ходимлар томонидан суриштирув ишлари олиб борилиб, бўйсунмай ҳаракатланган, 1982 йилда туғилган ҳайдовчи К.С.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 194-моддаси тартибида баённома тузилиб, транспорт воситаси ушбу Кодекснинг 291-моддаси тартибида вақтинча сақлаш учун жарима майдонига жойлаштирилди.

Барча йўл ҳаракати қатнашчиларидан тартибга солувчининг ишораларига амал қилишларини сўраймиз.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати