Тест режимида

Янгиликлар

Ижтимоий тармоқда "ЙПХ ходими ҳайдовчига қўпол муомалада бўлди" изоҳи билан тарқалган видео юзасидан маълумот

Жорий йилнинг 27 ноябрь куни соат 20:30 ларда, Андижон вилояти, Андижон шаҳар, Амир Темур шоҳ кўчасида бўлиб ўтган махсус рейд тадбири давомида ЙҲХБ ходими Б.Бадинов "Дамас" русумли автомобиль ҳайдовчисини тўхтатган. Ўзаро мулоқот вақтида ҳайдовчи ходимнинг фаолиятига эътирозлар билдирганлиги, ходим ҳайдовчига нисбатан муомала маданиятидан четга чиққан ҳолда муносабатда бўлганлиги видеода акс этган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Андижон вилояти ИИБ ЙҲХБ томонидан хизмат текшируви ўтказилмоқда. Текширув якуни юзасидан қўшимча маълумот берилади.