Тест режимида

Янгиликлар

Ижтимоий тармоқда "Уддалаб бўлмас топшириқ бажарилди" изоҳи билан тарқалган видео ўрганилди ва қоидани бузган ҳайдовчига баённома тузилди

Ижтимоий тармоқда "Уддалаб бўлмас топшириқ бажарилди" изоҳи билан тарқалган видеода Самарқанд вилояти, Тойлоқ туманида ҳаракатда бўлган "Vaz-21011" русумли автомобиль юкхонасида видеотасвирчи "Malibu" русумли автомобилни тасвирга олиб кетаётганлиги акс этган.

Видео Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан ўрганилиб, қоидани четлаб ўтган ҳайдовчи Ф.Я.га нисбатан ўрнатилган тартибда маъмурий баённома тузилди.

Барча ҳайдовчилардан қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз.