Тест режимида

Янгиликлар

Ижтимоий тармоқда тарқалган видео ўрганилиб, ЙҲХБ ходимлари томонидан қоидани бузган ҳайдовчига чора кўрилди

Ижтимоий тармоқда "Lacetti" русумли, 60510AAA давлат рақам белгили автомобиль ҳайдовчиси қоидани бузган ҳолда транспорт воситасига рухсат этилмаган маёқча ўрнатганлиги акс этган видео тарқалди.

Видео юзасидан Андижон вилояти ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилиб, ушбу "Lacetti" русумли, 60510AAA давлат рақам белгили автомобиль ҳайдовчиси, 2001 йилда туғилган Б.Т.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 127-моддаси иккинчи қисми тартибида баённома тузилиб, автомобиль вақтинча сақлаш учун жарима майдонига қўйилди.

Барча ҳайдовчилардан қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз.