Тест режимида

Янгиликлар

Ижтимоий тармоқда "ГАИ ходимлари қувган ҳайдовчи ЙТҲга учради" сарлавҳаси остида тарқалган видео юзасидан маълумот

2021 йил 24 сентябрь куни соат 23:10 ларда Андижон вилояти, Андижон шаҳар, Бобуршоҳ кўчасидан Олтинкўл кўчаси томон ҳайдовчи, 1999 йилда туғилган А.С. "Ваз-2107" русумли автомобилда ҳаракатланаётиб бошқарувни йўқотган ва йўлдан ўнг томонга чиқиб кетиб тўхтаган.

ЙТҲ натижасида тан жароҳати олганлар йўқ. Мазкур ҳолат ижтимоий тармоқларда йўл-патруль хизмати автомобили ҳайдовчини қувиб борганлиги сабаб ЙТҲ юзага келганлиги изоҳи билан тарқалди. Ҳолат юзасидан Андижон вилояти ИИБ ЙҲХБ масъуллари томонидан суриштирувлар олиб борилганда, ЙПХ ходими О.Солиев ўзига бириктирилган "Lacetti" русумли хизмат автомобилида ушбу ЙТҲ содир бўлган вақтда мазкур кўчада ҳаракатланганлиги, ҳайдовчи А.С. бошқарувидаги автомобиль иштирокидаги ЙТҲга алоқадор эмаслиги маълум бўлди.

Ижтимоий тармоқдаги айрим саҳифалар эгаларидан, ҳар қандай маълумотни батафсил ўрганмасдан турли изоҳлар билан тарқатмасликларини сўраймиз.