Тест режимида

Янгиликлар

Фуқаролар томонидан юборилаётган таклифларнинг деярли 80 фоизга яқини йўл инфратузилмасидаги камчиликлар билан боғлиқ

Йўллардаги ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш ва йўл-транспорт ҳодисаларини барвақт олдини олишдаги ҳамда йўл инфратузилмасидаги муаммолар ўрганиб келаётган, идоралараро ишчи гуруҳ фаолияти давом этмоқда. Иш жараёни давомида экспертлар https://t.me/yhxbb_taklif "telegram" гуруҳи орқали 1000 га яқин фуқародан 1847 та,  fb.com/yhxbb_taklif "facebook" гуруҳи орқали эса 30 нафар фуқародан 32 та, жами 1879 та таклифлар ўрганилиб чиқилмоқда.

Таклифларнинг 77,9 фоизи ёки 1464 таси йўл инфратузилмасидаги камчиликлар ва уларни бартараф этиш юзасидан, жумладан:

- 1104 таси ёки 58,7 фоизи йўлларини таъмирлаш ва таъмирланишида замонавий ёндошувни қўллаш;

- 66 таси ёки 3,5 фоизи ер ости ва ер усти пиёдалар ўтиш жойлари, ортга қайрилиб олиш жойларини хавфсиз ташкил этиш;

- 65 таси ёки 3,5 фоизи шаҳар ва туман ҳудудларида жойлашган ўқув муассасалари ва мактаблар олдида белгиланган тезликни камайтириш
(30 тезликка); 

- 60 таси ёки 3,2 фоизи йўл белгиларини ўрнатиш ва айримларини янгилаш;

- 57 таси ёки 3,1 фоизи йўлларни сифатини яхшилаш, асфальт ўрнига бетон қопламасига алмаштириш;

- 40 таси ёки 2,1 фоизи йўлларда тирбандликларни олдини олиш мақсадида махсус тураргоҳларни ташкил қилиш ва кўп қаватли парковлар қуриш;

- 39 таси 2,1 фоизи чорраҳа ва йўлларда мавжуд бўлган светафорларни замонавий рақамли светафорларга алмаштириш. Шунингдек, пиёдалар учун тугмали светофорлар сонини ошириш;

- 33 таси ёки 1,7 фоизи фуқаролар йўл иншоотлари, йўл белгиларини ўрнатиш ва қайта жиҳозлаш масалаларини ЙҲХБ тизимига қайтариб бериш ҳамда юк автомашиналарини шаҳар ҳудудидан ташқарига олиб чиқиб, ушбу йўлда ҳаракатланишини йўлга қўйиш;

Таклифларнинг 10,7 фоизи ёки 200 таси амалдаги маъмурий амалиёт ва қоидабузарликларга нисбатан жарималарни қўллаш тизимини ислоҳ қилиш юзасидан, жумладан:

- 84 таси ёки 4,5 фоизи ҳайдовчилар томонидан йўл ҳаракати қоидасини қўпол равишда бузган тақдирда унга белгиланган жарима миқдорини ошириб тайинлаш чораларини кўриш;

- 52 таси ёки 2,8 фоизи пиёда йўлаклари олдига видеокузатув мосламаларини ўрнатиш  ҳамда пиёдалар томонидан хуқуқбузарлик содир этилган вақтда уларни айбдорлик масалаларини кўриб чиқиш;

- 51 таси ёки 2,7 фоизи содир этилган қоидабузарликларга нисбатан нафақат жарима қўллаш, балки қоидабузарликларни баллик равишда баҳолаш тизимини жорий этиш;

- 13 таси ёки 0,7 фоизи йўл ҳаракати иштирокчилари томонидан содир этилган барча қоидабузарликларга нисбатан белгиланган жарималарни камайтириш чораларини кўриш;

Таклифларнинг 11,4 фоизи ёки 215 таси Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати фаолиятини тубдан ислоҳ қилиш юзасидан, жумладан:

- 82 таси ёки 4,3 фоизи фуқаро йилнинг иссиқ фаслида тонировкаларни арзонлаштириш ёки давлатга тўланиши лозим бўлган тўловни ушбу мавсумда олиб ташлаш; 

- 63 таси ёки 3,3 фоизи ҳайдовчиларни ўқитиш ва имтиҳон олиш жараёнида инсон омилини чеклаш ва коррупцияни олдини олиш, мактаб даврида ЙҲҚлари дарслигини киритиш ва битиргунига қадар ўқитиш;

- 45 таси ёки 2,4 фоизи ДЙҲХХ ходимларининг малакасини ошириш, соҳани юқори интеллектуал ходимлар билан жамлаш, уларни доимий равишда малакасини ошириш бўйича ўқитиб бориш тизимини йўлга қўйиш;

- 16 таси ёки 0,9 фоизи аниқланган жарималар ўз вақтида почта орқали эгаларига келмаслиги ва бунинг оқибатида имтиёзли тўлов амалга оширишни имкони бўлмаётганлиги;

- 9 таси ёки 0,5 фоизи фуқаролар ЙҲХ йўналиши билан боғлиқ муаммо ва мурожаатлар ўз вақтида кўриб чиқилмаганлиги, “1102” ишонч телефони умуман ишламаслиги ва ушбу тизимни ислоҳ қилиш лозимлиги.

Ҳозирда мазкур ижтимоий тармоқлар орқали таклифлар келиб тушиши давом этмоқда, якуний ҳисоботлар қўшимча равишда тақдим этилади.