Тест режимида

Янгиликлар

Бухорода ЙТҲ ларини олдини олишнинг самарали усуллари қўлланиб, карантин қоидаларига амал қилиниши мунтазам назоратга олинмоқда

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг топшириғига асосан ҳаво ҳароратининг ошиши, йўл ҳаракатида вужудга келадиган ноқулайликлар ва толиқишларнинг олдини олиш, ҳайдовчилар учун қулай имкониятларни тақдим этиш мақсадида керакли шарт-шароитлар яратиш юзасидан аниқ чора-тадбирлар белгилаб берилган эди. Шунга мувофиқ, Бухорода ҳам бир қатор тизимли ишлар амалга оширилди. Хусусан, узоқ йўл босадиган, чўл оралаб ўтадиган ва қўшни вилоятлардан Бухоро орқали ҳаракатланаётган ҳайдовчиларнинг дам олишлари, куннинг иссиқ маҳалида толиқиб қолишларига йўл қўймаслик учун хордиқ чиқаришига шароит яратиш мақсадида кўчма қисқа дам олиш жойлари ташкил қилинди. Айнан Бухоро вилоятини Қашқадарё вилояти билан боғловчи Қоровулбозор туманидан ўтган халқаро аҳамиятга эга бўлган А-380 "Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу" автомобиль йўлининг 150 км.даги "Чўлқувар" ЙПХ маскани, Бухоро вилояти Ғиждувон тумани ҳудудиан ўтувчи М-37 халқаро автомобиль йўлининг 212 км.да жойлашган Навоий ва Бухоро вилоятларини боғловчи "Сармижон" ЙПХ маскани ҳамда Хоразм ва Бухоро вилоятларини ўзаро боғловчи Газли чўл ҳудудидан ўтган А-380 "Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу" автомобиль йўлининг 267 км.даги "Қизилқум" ЙПХ масканларида мунтазам равишда ҳар бир транспорт воситаси тўхтатилиб ҳушёрлиги оширилмоқда ва хизмат туну-кун давом эттирилмоқда. Шунингдек ҳар бир ҳайдовчиларга вилоят ИИБ ЙҲХБ Матбуот гуруҳи томонидан тайёрланган махсус буклетлар ҳам тарқатилмоқда.