Тест режимида

Янгиликлар

Бухорода ЙПХ ходимига "Танбеҳ" интизомий жазоси қўлланилди

Ижтимоий тармоқда тарқалган, Бухорода ЙПХ ходими ва ҳайдовчи ўртасидаги мулоқот акс этган видеолавҳа юзасидан Бухоро вилояти ИИБ ЙҲХБ масъул ходими томонидан хизмат текшируви ўтказилди.

Текширув хулосасига кўра, жорий йил 9 июнь куни соат 11:30 ларда "Кобальт" русумли автомобиль ҳайдовчиси билан ўзаро мулоқот вақтида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 декабрдаги 975-сон қарори билан тасдиқланган "Йўл-патруль хизмати ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатлари ҳамда махсус мосламалардан фойдаланиши тартиби тўғрисида"ги Низомнинг айрим талабларига амал қилмаганлиги учун Бухоро вилояти ИИБ ЙҲХБ ЙПХ ходими Т.Раззоқовга "Танбеҳ" интизомий жазоси қўлланилиши белгиланди.

Шунингдек, ҳайдовчи ҳаракат давомида хавфсизлик камарини тақмаганлиги боис унга нисбатан жарима қўллаш тўғрисида чиқарилган қарор асосли деб топилди.