Тест режимида

Янгиликлар

Бугун 918 нафар юртдошларимиз Россиядан Ўзбекистонга олиб келинди

Республика махсус комиссияси томонидан Россиянинг Шимолий Кавказ ва Жанубий федерал округларидаги ҳамюртларимизни олиб келиш учун “Тошкент – Ростов-Дон – Тошкент” йўналиши бўйича темир йўл рейсни ташкиллаштириш тўғрисида қарор қабул қилинган эди.

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизматининг берган хабарига кўра, жорий йилнинг 10 август куни Гниловская – Тошкент йўналишида ҳаракатланишни бошлаган поезд бугун 918 нафар юртдошларимизни Ўзбекистонга олиб келди.

Олиб келинган фуқаролар Республика махсус комиссияси томонидан белгиланган талабларга қатъий риоя қилган ҳолда карантинда бўлишларини таъминлаш мақсадида автобусларда, кузатув остида Тошкент вилоятининг махсус карантин зоналарига етказилди.