Тест режимида

Янгиликлар

“Қамчиқ” довонида транспорт воситалари ҳаракати вақтинча тўхтатилди.

Фарғона вилоятини қўшни вилоятлар ва чегарадош давлатлар билан боғловчи барча йўлларда вақтинчалик карантин постлари ташкиллаштирилганлиги ҳақида хабар берган эдик. Хозирги вақтга келиб, хавфли вируснинг тарқалишини олдини олиш мақсадида Фарғона вилоятини Тошкент шаҳри ва бошқа вилоятлар билан боғловчи “Қамчиқ” довонида ҳам вақтинча транспорт воситалари ҳаракати чекланди. Фақатгина Фарғона вилоятидан бошқа вилоятларда доимий рўйхатда турувчи фуқароларга яшаш манзилларига етиб олишларига имкон берилади. Фуқаролардан ушбу чекловларни тўғри қабул қилишларини, олиб борилаётган тадбирлар ва белгиланган тартибларга қатъий амал қилиш орқали хавфли вируснинг республикамизда тарқалишини олдини олишга ўз хиссаларини қўшишларини сўраб қоламиз!

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати