Тест режимида

Янгиликлар

Айрим ҳудудларда ҳаво ҳарорати 22 даража совуққача пасайиши кутилмоқда

"Ўзгидромет" хабарига кўра, 23-26 февралда Ўзбекистон ҳудудига Волга бўйи орқали Россиянинг Европа қисми (Москва) ҳудудлари устида шаклланган совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келади.
23 февралда республика бўйича ёмғир ёғади, 24 февралда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда кучли бўлади.
Ҳаво ҳарорати 24 февралда кечаси ва кундузи 2-7° илиқ бўлади, 25-26 февралда ҳарорат кечалари 7-12° совуққача, кундуз кунлари 2-7° совуққача пасаяди.
Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида 23 февралда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, 24 февралда ёғингарчилик кутилмайди. 24-25 февралда Қорақалпоғистонда ҳарорат кечалари 17-22° совуққача, кундуз кунлари 10-15° совуққача, Хоразм вилоятида кечалари 12-17° совуққача, кундуз кунлари 5-10° совуққача пасаяди.
23-25 февралда баъзи жойларда шамол 17-22 м/с гача кучайиши кутилмоқда, баъзида эса 25-28 м/с гача кучайиши мумкин.

Барча йўл ҳаракати қатнашчиларидан ҳаво ҳароратини инобатга олган ҳолда ҳаракатланишларини, музламалар юзага келган вақтда ҳайдовчилар бошқарувидаги транспорт воситасининг шина изларига эътиборли бўлиб, ўта эҳтиёткор бўлишларини сўраб қоламиз.