Тест режимида

Янгиликлар

"Nexia"ни олиб қочган 25 ёшли қиз Паркент туманида қўлга олинди

Жорий йилнинг 1 ноябрь куни соат 14:42 ларда Тошкент шаҳар ИИББга келиб тушган мурожаатга кўра, фуқаро К.М.га тегишли бўлган "Nexia-3" русумли 01C455KB давлат рақам белгили автомобиль Чилонзор тумани 2 даха, 13 уй олдидан олиб қочилган.

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти миқёсида "Тўсиб ушлаш" режаси эълон қилиниб, қидирув ишлари амалга оширилди. Натижада, шу куннинг ўзидаёқ Тошкент вилояти, Паркент туманида хизмат олиб бораётган ЙҲХБ қидирув ва суриштирув инспектори сержант Ж.Ашрапов томонидан ушбу автомобилга тўҳташ ишораси берилишига қарамасдан, ҳайдовчи ҳаракатни давом эттирган. Керакли чора тадбирлар амалга оширилиб, автомобиль тўҳтатилган.

Дастлабки тергов олди суриштирув ишлари натижасига кўра, ушбу жиноятни 1996 йилда туғилган Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида яшовчи Т.Б томонидан содир этилганлиги маълум бўлган.

Шундан сўнг фуқоро Т.Б. Тошкент шаҳар ИИББ ҳодимларига далилий ашёлар билан биргаликда топширилган.