Тест режимида

Янгиликлар

2 та юк автомашинаси юкхонасида ҳужжатларсиз 30 тонна минерал ўғитлар олиб кетилаётганлиги аниқланди

Жорий йилнинг 27 июнь куни соат 17:30 лар атрофида Жиззах вилояти ҳудудидан ўтувчи М-39 автомобиль йўлида жойлашган "Сангзор-15" ЙПХ карантин постида хизмат олиб бораётган ИИБ ЙҲХБ ЙПХ инспекторлари А.Суванов, Ж.Ибрагимов ва Т.Абдувахобовлар томонидан ҳайдовчилар Т.А. ва Т.С. бошқарувидаги "Isuzu" русумли 2 та орқама-кетин келаётган юк автомашиналари тўхтатилиб, юкхонаси кўздан кечирилганда, ҳайдовчи Т.А. бошқарувида бўлган юк автомашинаси юкхонасида 300 та қоп, ҳайдовчи Т.С. бошқарувидаги юк автомашинаси юкхонасида эса 600 та қоп жами 30 тонна карбамид минераль ўғити ҳужжатларсиз олиб кетилаётганлиги аниқланган.

Ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, Ғаллаорол тумани ИИБга топширилган.

Жиззах вилояти ИИБ ЙҲХБ Ахборот хизмати